"Интер" Германия ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олди

Omonjon To`xtamirzayev
3 июл 2023
"Интер" "Орхус" марказий ҳимоячиси Янн Аурель Биссекни таркибига қўшиб олди.

Дания клуби матбуот хизматининг хабар беришича, "Интер" 22 ёшли футболчининг шартномасидаги "товон пули" бандини ишга солди.

Маълум бўлишича, Биссек Милан клуби билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олди. "Интер" футболчи учун иккига бўлиб 7 млн евро тўлаб беради.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sport24