"Интер" Брозович билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
23 мар 2022, 22:33
"Интер" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Марцело Брозович билан шартноманинг узайтирилганлигини эълон қилди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, футболчи клуби билан янги келишувига кўра, йилига 6 миллион евро маош олади.

Хорват 2016 йилдан буён "Интер"да ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 37 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Inter