"Интер" "Бетис" ҳимоячисини ижарага олди
08 июл 2024 12:16
Янгиликлар
Италиянинг "Интер" клуби Испаниянинг "Бетис" жамоаси ҳимоячиси Алекс Пересни ижарага олди, дея хабар бермоқда "Relevo" нашри журналисти Марсело Моретто.
Хабар қилинишича, 18 ёшли Переснинг ижара шартномасида 500 минг евродан кам бўлмаган суммага сотиб олиш банди бор, ўтказилган ўйинлар сонига кўра бонуслар ва футболчининг кейинги сотувидан фоизлар ҳам кўзда тутилган. Тиббий кўрик кейинги ҳафтага режалаштирилган.
Алекс Перес 2023/24 йилги мавсум Испания футболининг тўртинчи даражали лигаси – Сегунда Федерасьон вакили "Бетис B"да ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар