UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  33 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   6 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  88 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  55 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

InStat. Роналдуга оид қизиқарли статистик маълумотлар Янгиликлар

InStat. Роналдуга оид қизиқарли статистик маълумотлар

"Реал" ҳужумчиси "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал илк учрашувида (3:0) ўз жамоасининг 80% голли ҳужумларида иштирок этди.

"Кекса синьора" билан ўйиндан сўнг "Реал"нинг жорий мавсум ЧЛдаги голлари сони 25тага етди, уларнинг 14тасини Роналду урган, 3тасида жамоадошига пас берган, яна 3тасида эса ассистентдан аввалги узатма муаллифи бўлган. Ўз жамоасининг голларида иштирок этиш бўйича иккинчи ўринни Лионель Месси эгаллаб турибди, у "Барселона"нинг 69% голли ҳужумларида қатнашган.

Роналду ЧЛнинг бу мавсумида битта гол учун ҳаммадан кам вақт сарфламоқда (ўртача 61 дақиқа). Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин "Севилья" форварди Виссам Бен-Йеддерга тегишли (75 дақиқа). Жорий мавсум Роналду Испания чемпионатида гол уриши учун ўртача 96 дақиқа керак бўляпти.

Роналду "Ювентус" дарвозасига 7та зарба берди. Португалиялик зарбалар сони бўйича таъқибчиларидан анча узоқлашиб кетган. Роналду ҳисобида 62та зарба бор, иккинчи ўрин Пауло Дибалага (33), учинчи ўрин эса Лионель Мессига (32) тегишли.

Роналду "Ювентус"га қарши баҳсда курашларда ғолиб бўлиш (10) бўйича энг яхши футболчи бўлди. Бу натижа Криштианунинг жорий мавсумдаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. У ҳар 90 дақиқада ўртача 4,5та курашда ғолиб бўлмоқда.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика