Индзаги: "Интер" тонусни ушлаб тура оляпти"

Mirjalol Normatov
15 янв 2023
"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги "Верона" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Сешанба куни 120 дақиқалик ўйин ўтказдик, бироқ жамоа тонусни ушлаб тура олмоқда. Тезкор гол уриб олдик, бу жуда яхши бўлди. Сўнгги дақиқаларда рақиб катта босим уюштирган бўлса-да, йигитлар тартиб ва эътиборни сақлаб қолишди. "Верона" гол уришга лойиқ ўйин кўрсатди, яхшики эриша олмади.

Ўйиндан ўйинга умидларимиз кучаймоқда, чунки кўплаб футболчиларимиз жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтишяпти. Шу орқали бизда ҳам танлов имконияти ошмоқда", - деди Индзаги.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport