

Бу ҳақда сешанба куни мамлакат президенти Жоко Видодо маълум қилди.
"Малангдаги стадионни бузамиз ва ФИФАнинг барча стандартларига мувофиқ қайта қурамиз", – деди Видодо.
1 октябрь куни Индонезиянинг Маланг шаҳридаги стадионда "Арема" ва "Персебая" ўртасидаги ўйиндан сўнг тартибсизликлар бошланди, натижада 130 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Кейинроқ Индонезия ҳукумати ҳодисани текшириш учун мустақил гуруҳ тузди. 14 октябрь куни Индонезиянинг сиёсат, адлия ва хавфсизлик бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Муҳаммад Маҳфуд стадиондаги ўлимларнинг асосий сабаби полиция томонидан қўлланилган кўздан ёш оқизувчи газ эканлигини айтди.



