Иммобиле “Лацио” тарихига кирди

Eldor Akmurzayev
5 ноя 2021
Европа Лигаси 4-турида “Лацио” сафарда “Марсель” билан жанговар дуранг ўйнади.

Римликлар форварди Чиро Иммобиле 2-таймда рақиб дарвозасини ишғол этди.

Бу 31 ёшли ҳужумчининг “Лацио” сафида урган 160-голи бўлди ва у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Аввалги энг яхши натижа эса Сильвио Пиолага тегишли эди. У 243 ўйинда 159 голга муаллифлик қилган бўлса, Иммобиле 160 та голни уриши учун 233 баҳсда майдонга тушиши етарли бўлди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru