UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  6 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  3 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  22 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  16 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Илёс Зейтуллаев: “Бизга ҳозир энг муҳими натижа” Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: “Бизга ҳозир энг муҳими натижа”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин биз учун оғир ўтишини билардик. Айни дамда турнир жадвалидаги ҳолат бўйича руҳий босим жамоамизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Биз буни тушуниб турибмиз. 

Бугунги учрашувда рақибга бўш худудларни қолдирмаслик учун ҳаракат қилдик. Йигитлар юракдан ўйнашди, биз биз жамоамиз. Кимдир асосий таркибда тушади, яна ким захирада қолган, ёки Тошкентда, умумий бир жамоамиз. “Бунёдкор” жадвалда қуйи поғоналарда бораётганига қарамасдан бугун жуда яхши ўйнади. Албатта, биз, мураббийлар штаби бундан жуда хурсандмиз.

- “Бунёдкор” кетма-кет 2 та сафар учрашувида ғалабага эришди. Жамоани қийин вазиятда ўйинларга қандай тайёрлаяпсиз?

- Бизнинг олдимиздаги муҳим вазифа ғалаба ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш. Ҳар бир ўйин охирги имконият бўлиб қолиши ҳам мумкин. Натижалар жуда қийин қўлга киритилаяпти. Йигитлар билан жиддий ишлаяпмиз. Ғалабалар кетма-кетлиги биз учун муҳим эди. Кемани ҳамма биргаликда тортиши керак, бунда жамоавийлик жуда муҳим.

- Жамоани Суперлигада сақлаб қолиш вазифаси қўйилганидан келиб чиқиб, ўйин услубларини танлаяпсизми?

- Мураббийлар штаби билан футболчиларда курашувчан характерни шакллантиришни мақсад қилганмиз. Қайси жамоа билан ўйнасак, ўша жамоа ўйинига қарши тура оладиган услубни танлай олишимиз керак. Мисол учун, “Сурхон” ва “Сўғдиёна” биринчи давранинг энг чиройли ўйин кўрсатган жамоалардан эди. Бугунги ўйинда ҳам қийин бўлишини билардик. Жараёндан келиб чиқиб, баъзан ҳужумга ўтдик, баъзида ҳимояландик ва омадимизни қарши ҳужумлардан изладик. Натижа қолади, ҳозир бу биз учун жуда муҳим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика