UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  1 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  7 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Илҳом Шарипов: "Динамо" олий лигага тайёргарликни 15 декабрдан бошлайди" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Динамо" олий лигага тайёргарликни 15 декабрдан бошлайди"

«Хотира-79» - «Динамо» (0:3) учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Илҳом Шарипов ўйин борасида ва жамоанинг кейинги режалари ҳақида тўхталди.

«Олий Лигага чиқиш вазифасини муддатдан олдин бажарганимиз учун бугун имконқадар ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчиларга имкон бердик. Жамоа ўйинидан тўлиқ қониқдим. Футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этиб, йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Мавсумнинг якуний қисмини юқори кайфиятда якунлашимиз муҳим эди» - дейди мураббий.

«Биринчи Лига баҳслари якуни билан барча мухлисларимиз, футболчилар, клуб раҳбарияти ва барча ходимларини чин дилдан табриклайман. Жамоага бир ойлик таътил эълон қилдик. Энди 15 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Олий Лига баҳсларига пухта тайёргарлик режаси билан киришамиз. Олдимиздаги вазифани бажариш учун бутун жамоа – футболчилар, мураббийлар штаби, клуб ходимлари барча-барча ўзиннг салмоқли ҳиссасини қўшди. Барчага миннатдорчилик билдириб қоламан» - дея фикрини якунлади Илҳом Шарипов.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика