UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Илҳом Мўминжонов: "Ўйлайманки, бугун Яйпандаги охирги ўйинимиз бўлди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Ўйлайманки, бугун Яйпандаги охирги ўйинимиз бўлди"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугунги ўйинга тўхталсам, танаффус бизга фойда келтирди. 2-3 нафар футболчиларимиз жароҳатдан фориғ бўлиб майдонга қайтишди. Бу ўйинда биз ғалабага лойиқ эдик, деб ўйлайман. Бир нечта вазиятларда "Насаф" дарвозабони маҳоратини кўрсатди. Дуранг, бир очко билан ҳам йигитларни табриклайман. Уларга қилган меҳнати учун раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдиришимиз зарур. Шу пайтгача доим ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб келишмоқда. 

- Лутфулла Тўраев бугун ҳимояда ҳаракат қилди. У кейинги учрашувларда ўз позицияга қайтадими?

- Анваржон Ғофуровда 4та сариқ карточка борлиги учун бугунги учрашувни ўтказиб юборди. Ҳозирда Аббос Ғуломовда ҳам шундай ҳолат. Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Иззатилла Абдуллаев Суперлигадаги танаффусда тикланишди. Бу эса рақобатни оширди. 

- Ҳусниддин Ғофуров кўриниш бермаётгани нима билан боғлиқ?

- Жароҳати бор. Уйда даволанмоқда. 

- Аброр Исмоиловнинг шартномаси қандай?

- Йил охиригача ижарага олинган.

- "Сурхон" билан учрашувнинг нейтрал майдонда ўтиши "Нефтчи"га устунлик берадими?

- Улар ҳам биз каби нейтрал майдонда ўйнамоқда. Ўйлайманки, бу ердаги охирги ўйинимиз бўлди. Сафардан қайтганимиздан сўнг иккинчи даврада "Истиқлол" стадионида рақибларни қабул қиламиз. "Сурхон"нинг охирги икки ўйинини кузатдик. Мураббийнинг қўли борлиги кўриниб турибди. Биз фақат уч очко учун ўйнаймиз. Ортга йўлимиз йўқ.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика