UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Гирассини фақатгина 7 клуб сотиб олиши мумкин  0 23:39Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!  6 23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  6 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  7 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  2 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  12 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  9 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  7 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  14

Илҳом Мўминжонов: "Навбаҳор" билан ўйинга ҳам одатдагидек тайёргарлик кўрамиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Навбаҳор" билан ўйинга ҳам одатдагидек тайёргарлик кўрамиз"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, кўплаб вазиятлар яратган бўлсак-да рақиб дарвозасига тўп кирити олмадик. "Гол урмасанг ғалаба қозонмайсан" деганларидек, биз бугун гол ура олмай мағлубиятга учрадик. Марказда йўл қўйилган хатолар мағлубиятимизга сабаб бўлди. Захирадан ўйинга қўшилган маҳоратли ҳужумчи дарвозамизга гол уриб кетди. Кейинги босқичга чиқиш учун навбатдаги тур учрашувида ғалаба қозонишимиз зарур бўлади.

- Лутфулла Тўраевнинг таркибда йўқлиги сезилиб қолаётгандек таассурот уйғотмоқда. Унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи таркибда йўқми?

- Лутфулла Тўраевнинг жароҳат сабаб майдонга тушмаётгани сезилади албатта. Лекин марказда Аброр Исмоилов ва Сирожиддин Қўзиевлар ёмон ҳаракат қилишаётгани йўқ. Фақат олдинги чизиқда гол уролмаяпмиз. 

- Биринчи давра якунида трансферларни амалга ошириш режада борми?

- Ҳозир эндигина 4та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақида ўйлашга ҳали эрта.

- Иккинчи бўлимда Шарични майдонга тушириб ўйинни кучайтирса бўлармиди?

- Шарич ҳозир ўйинларга тўлиқ тайёр эмас. Шу сабабдан ёш ҳужумчимиз Улуғбек Ҳошимовни майдонга туширдик. Бизда ҳужумчиларимиз етарли. Навбатдаги тур учрашувларида насиб бўлса ҳужумчиларимиз голлар уришларига ишонамиз. 

- "Нефтчи" Суперлигада "Қўқон-1912"ни, кубокда "Динамо"ни мағлуб этди. Жамоа кучли клублар билан ўйинларда қачон ғалабага эришади?

- Кейинги ўйинларда насиб бўлса ютамиз.

- Мухлислар ҳақида фикрингиз қандай?

- Мухлислардан ҳамиша миннатдормиз. Улар бизни уй-сафар учрашувларида қўллаб-қувватлаб туришибди. Мураббийлар штаби номидан мухлислардан узр сўраймиз. Жамоа ютқазса мураббийлар айбдор бўлади. 

- "Навбаҳор" билан ўйинга тайёргарлик алоҳида жиддий ёндашув асосида бўладими?

- Биз ҳар ўйинга жиддий тайёргалик қиламиз. "Навбаҳор" билан ўйин дерби мақомида ўтади. Биз бу учрашувга ҳам одатдагидек тайёргарлик кўрамиз.



Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика