UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  1 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  4 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  20 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин жанговар руҳда ўтди. Ҳимоя марказидаги қўпол хатоларимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, шогирдларим хатоларини англаб етишади ҳамда келгусида баҳсларда такрорлашмайди. Учрашув давомида хавфли вазиятлар юзага келтириб, фойдалана олмадик. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Дарвозани икки ўйиндан бери Акбар Тўраев қўриқларди, лекин бугун захирада қолдирилди. Сабаби нима?

- Кечаги машғулотда Акбар Тўраев ва Шаҳбоз Убайдуллаев жароҳат олди. Тўраевнинг қўли, Убайдуллаевнинг оёғи шикастланган. Шу боис, улар бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Иккинчи дарвозабонимизга имкон бердик. Афсуски, голлар ўтказиб юбордик. Машҳуржон Муҳаммаджонов келгуси баҳсларда тажриба орттиради деб ўйлайман. 

- Биринчи бўлимда жамоа ҳужумларида камчиликлар кузатилди. Футболчининг тўпни узатишида вариантлар кам бўлди. Жамоа асосан ҳимояланди. Ҳужумга эса кўпчилик чиқмади. Натижада ҳужумга ўтган ўйинчилар тўпни ортга узатишди ёки йўқотишди. Бунинг сабаби нимада?

- Аҳамият берган бўлсангиз, бундан аввалги турда қарши ҳужум асосида ўйин ташкил қилгандик. Машғулотларда ҳам бу борада ишлагандик. Афсуски, биринчи голни эрта ўтказиб юбордик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи голдан сўнг тезда ўзимизга келиб, ҳисобни қисқартирдик. Иккинчи бўлимда олмалиқликлар юқори прессингда ўйнашмади, бироқ учинчи голга ўзимиз сабабчи бўлдик. 

- Бугунги ўйинда захирада беш нафар футболчи бор эди. Буни жароҳатларга боғладингиз. Жароҳатлар давомийлигига сабаб нимада?

- Ҳали ҳаётимда бундай ҳодисага дуч келмаганман. Ўнга яқин футболчиларимиз энди тузала бошлаганда яна икки ўйинчимиз сафдан чиқди. Шикофорларга ҳам шикоят қилдик. Энди танаффусга чиқамиз. Келгуси ўйинчиларгача улар ҳам сафимизга қайтади деб умид қиламан.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика