Иккинчи лига. Сурхондарёда "комедия"

Narzulla Saydullayev
26 сен 2018
Кеча Сурхондарё вилояти иккинчи лигаси 19-туридан ўрин олган "Сурхон-2" - "Шеробод" учрашуви бўлиб ўтди.

Аниқроғи бу ўйин охирига етмасдан тугади. Қизиғи учрашувни бошқариш учун бош ҳакам ва бир нафар қанот ҳаками келди холос. Қанот ҳакамининг хатто байроқчаси ҳам йўқ эди. Шу боис қўлига оддий футболкани олиб ишлади.

Биринчи тайм 0:0 ҳисоби билан ўз якунига етди. Танаффус вақтида меҳмонлар стадионда милиция ва шифокор йўқлигини сезиб қолишди. Натижада "Шеробод" учрашувни давом эттиришни истамади. Бундай ҳолатда мезбон жамоага техник мағлубият ёзилади. Якунда айнан шундай ҳам бўлди.

 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia