UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Суперлига 12-тури доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ўтказилади  0 15:45"Реал" эртага Родригони таништиради  7 15:28Маъруфхон Муродов: “Мухлислар Суперлига йўлланмасини кутмоқда”  0 15:25ОФК президенти Равшан Эрматовга қўнғироқ қилди  20 15:10Breaking: Бугун соат 18:00да ПФЛда йиғилиш бўлиши кутилмоқда  46 15:08Радамель Фалькао: "Кавани қаерга бормасин, кўплаб голлар уради"  0 14:16Olamsport: Нурмагомедов - Фергюсон жанги бўлиши мумкин, оғир атлетикачиларимиз йиғинга йўл олишди  0 14:04Футзал. U-20 Осиё чемпионатида чорак финалчилар маълум  2 14:00Себальос Зиданга: "Жаноб, мен ҳам сиз билан ортиқ ишлашни хоҳламайман"  8 13:49Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси   30 13:30Флорентино Пересдан мастер-класс!  15 13:23Галстукли Абрамов, кўзойнакли Беғамов ва Ҳайдаров. "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  23 13:18МЮ Погба кетган тақдирда Ракитич ва Коутиньони сотиб олади  5 12:50"Фенербахче" Украина терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи  0 12:45Расмий хабар: Аҳмаджоновдан кейин Омон Ғофуров ҳам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди  149

Иккинчи бор Осиёда тенгсиз бўлишни орзу қилаётган Дзаккерони Янгиликлар

Иккинчи бор Осиёда тенгсиз бўлишни орзу қилаётган Дзаккерони

Альберто Дзаккерони футболчилик фаолиятида катта ютуқларга эриша олмаган.

У “Чезанатико”да бироз вақт тўп тепган. Аммо С Серияси даражасига ҳам ета олмаслигини тушуниб, мураббийлик соҳасига ўтишга қарор қилган. У 30 ёшида ўзи ўйнаган жамоа “Чезанатико”ни бошқарган ва ўзининг бардавом мураббийлик йўлини бошлаб олган. Орадан 7 йил ўтиб Б Серия клуби “Венеция” бошқарувини ўз қўлига олади. 1998 йил дастлабки катта муваффақиятига эришади: Дзаккерони бошчилигидаги “Удинезе” 3-ўринни эгаллайди. Шундан сўнг, мураббий “Милан”га йўл олади.

Дзаккерони биринчи мавсумдаёқ “қизил-қоралар” билан Скудеттони қўлга киритди. Бироқ клуб президенти Сильвио Берлускони билан илиқ муносабатлар ўрната олмади ва келаси йил мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.  Дзаккерони — қайсар мураббий. У кўпинча 3-4-3 тактик схемасидан фойдаланади ва ундан узоқлашиш нияти йўқ, чоғи. Шу билан бирга, италиялик ноёб истеъдод соҳибидир. У ғояларини ақл билан амалга ошира олади ва энг яхши жамоаларда қандай ишлаш зарурлигини билади: “Милан”, “Лацио”, “Интер” ва “Ювентус”да фаолият юритган. Энди “Рома” ва “Наполи”да ишласа, бемалол Италия топ-клубларининг ҳаммасини бошқарганман дейиши мумкин. Лекин буни вақт кўрсатади, албатта.

Қизиқ, Италиянинг икки мутахассиси доим Дзаккеронини таъқиб қилиб юради. У 2010 йил Чиро Феррара жамоадан кетганидан сўнг, “Ювентус”да фаолият юрита бошлаганди. Аввалига, раҳбарият уни вақтинчалик мураббий сифатида ишга олганди. Мавсум давомида эса уни доимий иш билан таъминлаш ҳақида ўйлаб қолди. Лекин ўша вақт Антонио Конте пайдо бўлди ва “бьянконери” эгалари, айниқса Андреа Аньеллининг эътиборини ўзига қарата олди. Аньелли шижоатли ва жасур мураббийга буткул ишонганди. Конте ва Заккеронининг йўллари иккинчи маротаба ҳам тўқнаш келди. Навбатдаги “жанг”да яна Контенинг омади келиб, “Скуадра адзурра”нинг бош мураббийи лавозимини эгаллади. Федерация раҳбарияти Антониога асосий номзод сифатида қараган бўлса-да, у бу таклиф ҳақида узоқ ўйлади. Шундан сўнг, терма раҳбарияти Дзаккерони билан музокараларни бошлаб юборди. Лекин Конте охир-оқибат розилик берди. Дзаккерони эса рад жавобини олиб, ўз йўлида давом этди.

Роберто Манчини эса Дзаккеронининг йўлини уч маротаба тўсди. 2002 йил “Лацио” раҳбарияти бош мураббийни лавозимидан бўшатишга қарор қилди ва жамоани бошқариш учун “бургутлар”нинг собиқ ўйинчисига таклиф билдирди. Икки йилдан сўнг Массимо Моратти ҳам худди шундай йўл тутди. Чунки у Дзаккеронининг эҳтиёткор футболидан мамнун эмасди. Мураббий яхши натижаларни қайд этган бўлса-да, Манчинини таклиф қилиш имкони пайдо бўлганидан унумли фойдаланиб, Альбертони ишдан бўшатиб юборади. Уларнинг йўллари учинчи маротаба тўқнаш келганига кўп бўлмади: терма жамоага бош мураббий топиш ишида, номзодлар қаторида Дзаккерони ҳам бор эди. Бу сафар уни А Серия етакчи клублари ҳам қўллаб-қувватладилар. Улар терма жамоага мослашувчан ва футболчиларни кўп қийнамайдиган мураббий келиши тарафдори эдилар. Бундан ташқари, мураббий термада илиқ муносабатлар ўрната олишига ишонишганди. Лекин бу сафар ҳам Манчини йўлдан "чиқиб қолди". Дзаккерони эса БАА термасига мураббйилик қилиш учун йўл олди.

Бу италияликнинг терма жамоада биринчи бор ишлаши эмасди. 2010 йил у Япония термасига бошчилик қилган ва улар билан катта ютуқларга эришган. Кўпчилик унинг услуби терма даражасига мос келмайди деб ҳисоблаган эди. Бироқ японлар унинг қўл остида жуда яхши ўйнай олдилар. Орадан бир йил ўтиб, Япония термаси Осиё Кубогини қўлга киритди. 2013 йил Шарқий Осиё Кубоги совриндори бўлди. Аммо, “Самураилар” 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида омадли иштирок этолмадилар. Кот-д’Ивуар термасига қарши ўйин пайтида Кейсуке Хонда ҳисобни очди. Лекин Бони ва Жервинью бир неча дақиқадан сўнг баҳсни умуман ўзгартириб юборишди. Японлар греклар билан ноль ҳисобдаги дуранг натижада ўйнаган бўлсалар-да, Колумбия термасига йирик ҳисобда (1:4) мағлуб бўлишган эди. Натижада Дзаккерони лавозимидан озод этилди. Аммо ЖЧдаги муваффақиятсизлик унга салбий таъсир кўрсата олмади. Чунки, у Япония терма жамоаси бош мураббий лавозимида омадли фаолият юритди.

Бироқ мураббийнинг БАА терма жамоасида бироз омади юришмаяпти. Тўғри, “лочинлар” таркиби жуда кучли ўйинчилардан иборат эмас. Футболчиларнинг асосий қисми ҳам асосан ички чемпионатларда иштирок этади. Бироқ кўпчилик мезбонлардан омадли ўйин ва яхши натижа кутмоқда. Дзаккерони эса ярим йил ичида термани юқори даражага олиб чиқадиган инсон эканини ҳали исботлаб беролгани йўқ. Турнир биринчи учрашуви, Бахрейн термасига қарши баҳсда “лочинлар” мағлубиятга учрашлари мумкин эди. Лекин ўйин охирида вазият ўзгариб, дуранг натижа билан учрашувга якун ясалди.

Лекин бир нарсани унутмаслик лозим. Осиё Кубоги-2011да Дзаккерони жамоаси турнирни 1-1 ҳисобдаги дуранг натижа билан бошлаган эди. Шу сабабли, мураббий тажрибасига шубҳа қилмаган яхшидир, эҳтимол?!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг