ПФЛнинг икки вакили Осиё Кубоги ташкилий қўмитасидан ўрин эгаллади

Omonjon To`xtamirzayev
3 янв 2024
12 январдан эътиборан Қатарда Осиё кубоги беллашувлари старт олади.

Қитъанинг энг асосий мусобақаси ташкилий қўмитасидан Лигамиз мутахассислари ҳам жой олди. Хусусан, Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов мусобақа доирасидаги ўйинолди ва ўйин кунги медиа тадбирларни ташкиллаштириш учун, Мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахассиси Жаҳонгир Раҳматуллаев эса "Education City" стадионини учрашувларга ҳозирлаш учун масъул бўлади.




Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: pfl.uz