

Саудия Арабистони клуби бу сафар Мауро Икардини нишонга олди. Хабарларга кўра, клуб вакиллари 29 ёшли ҳужумчига мурожаат билан ҳам чиққан. Аргентиналикнинг ўзи бунга ижобий ҳолат сифатида қараган.
Сентябрь ойидан буён Икарди "Галатасарой" таркибида ижарада ўйнамоқда. У жамоа таркибида 6 ўйинда 4 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг трансфер ҳуқуқи ПСЖга тегишли.



