UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   56 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  39 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  19 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  16 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

Икарди "Реал"да? "Қироллик клуби"дан узоқ кутилган "BOOM"!!! Янгиликлар

Икарди "Реал"да? "Қироллик клуби"дан узоқ кутилган "BOOM"!!!

"Қаймоқранглилар" мухлислари катта трансферларни соғинишгани бор гап.

Кеча, 30 январь куни "Интер" форварди Мауро Икарди Твиттердаги саҳифасида қизиқарли бир "твит" қолдирди.

"Хайр, Хайр....", деб ёзади футболчи трансфер ойнасининг сўнгги кунларида. 

 


Бу шунчаки тасодиф деб улгурмасимиздан, Мауро ўзи билмаган ҳолда "Инстаграм"да ҳам бизга "йўл кўрсатиб" юборди. 


Бу рўйхатда, "қаймоқли таомда" Неймар нима қилаётганини тушуниш бироз қийиндек, лекин яхшироқ ўйлаб кўрсак...

Хабарингиз бор, замонавий футболда, бугунги кун футболчиларининг ҳаётида ижтимоий тармоқлар муҳим роль ўйнайди. Ва Мадриднинг "Реал" футболчилари ҳеч бир ижтимоий тармоқда бошқа клуб футболчилари, айниқса, "Барселона" аъзоларининг "ўқувчиси" бўлиши мумкин эмас (Ўз юрти терма жамоаси аъзоларидан бошқа). 

Келиб чиқадики, яқин соатлар ичида Мауро Икарди Италиядан Испанияга кўчиб ўтади ва "қаймоқранглилар" сафига бориб қўшилади. Бу эса Бензема имтиёзли "картасидан" "қуруқ қолганини" ва Зидан қанчалик уни ҳимоя қилмасин, асосий таркибдаги жойини бўшатиб беришини билдиради. 

"Интер" футболчи трансферидан бор йўғи 106 млн евро ишлаб олади.

P.S. Танганинг иккинчи томони... Нима деб ўйлайсиз, чиндан Неймар барчасини ташлаб, ёзда собиқ жамоаси "Барселона"нинг ашаддий рақиби сафини тўлдирадими ёки буларнинг барчаси шунчаки тасодиф? 


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика