Икарди можароси давом этади. Мауро "Интер" қайдномасига киритилмади

Aslanov Jasurbek
21 фев 2019
"Интер" мураббийлар штаби "Рапид"га қарши бўладиган Европа лигаси 1/16 финал жавоб ўйини учун 19 кишилик қайдномани эълон қилди.

Таркибга аргентиналик форвард Мауро Икарди киритилмади.

Икарди ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда (1:0) ҳам иштирок этмаган эди

Эслатиб ўтамиз, футболчининг хотини Ванда Нара клубни танқид қилганди. Икарди бунга изоҳ беришни истамагани учун сардорлиқ боғичидан айрилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: inter.it