Игорь Штимац - Ҳиндистон терма жамоаси янги бош мураббийи

Aslanov Jasurbek
15 май 2019
Ҳиндистон терма жамоасига янги мураббий тайинланди.

Хорватиялик мутахассис Игор Штимац Ҳиндистон терма жамоаси бошқарувини қўлга олди, деб хабар бермоқда Миллий футбол федерация матбуот хизмати. Томонлар ўртасидаги битим 2 йилга мўлжалланган. Мураббийнинг оҳирги иш жойи Қатарнинг "Аль-Шахания" бўлган.

Мутахассис фаолияти давомида "Хайдук", "Цибалия", "Загреб", "Задар", "Сепахон" каби клублар ва Хорватия терма жамоасини бошқарган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-aiff.com