UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Игорь Шквирин: "Учрашувнинг якуни мантиқсиз бўлди" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Учрашувнинг якуни мантиқсиз бўлди"

Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

"Ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Тан олиш керак, биринчи бўлимда рақибга мағлуб бўлдик."Пахтакор"  катта устунлик қилди.. Ҳаттоки, тўп ўтказиб юборишимиз ҳам эҳтимоли бор эди, дея оламан. Иккинчи бўлимда майдон эгаларидан ўйин тизгинини ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик. Яхши қарши ҳужумлар ташкил қилдик. Лекин баҳс мантиқсиз якунланди. Охирги дақиқада дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу - футбол. Йигитларни қўллаб - қувватлайман. Улар майдонгда хоҳиш ва иштиёқларини кўрсата олишди. Айримлари жароҳатдан сўнг майдонга қайтди. Шогирдларим "Пахтакор"га муносиб қаршилик кўрсата олиш билан бирга, асабийлаштиришга ҳаракат қилишди. Рақибга омад тилайман",- дейди Игорь Шквирин. 

- Мураббий сифатида анча йилдан сўнг  "Пахтакор" стадионига ташриф буюрдингиз. Бу борада қандай таассуротлар қолди?

- Мазкур клубда кўп йиллар давомида тўп тепганман. Лекин ҳаммаси тарихда қолди. "Пахтакор"ни ўз майдонида ҳамма ютишни истайди. Ортиқча ҳиссиётларга берилмасдан навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Энди битта фронтда курашамиз.

- Ёзги трансферларда таркибга жалб этилган футболчилардан қониқяпсизми?

- Ёзги трансферлар вақтида табиийки таркибни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Қаердадир биз истаган нарса бўлмади. Бироқ ҳозир бу ҳақида гапирмоқчи эмасман. 

-"Турон" Суперлигада мағлубиятсиз серияни давом эттириши учун кучи ва захира имкониятлари етадими?

- Захирамиз яхши, деб ўйлайман. Жамоага бош мураббийи бўлиб келганимда олдимга аниқ мақсад қўйилди. Ортда қолган учрашувларда янада кўпроқ очко ишлашимиз мумкин эди.  Қаердадир нимадир етишмади. Клубда ҳар бир инсон ўз ишини қилмоқда. Футболчилар мураббийлар штаби томонидан берилган вазифаларни бажармоқда. Олдинга интилишда давом этамиз.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика