Игорь Шквирин: “Пахтакор”га қарши жангда курашган йигитларга раҳмат айтмоқчиман"
03 ноя 2017 22:22
Янгиликлар
Игорь Шквирин: “Пахтакор”га қарши жангда курашган йигитларга раҳмат айтмоқчиман"
Олий лиганинг 27-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ушбу баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманига қатнашди.
- Биринчи ўринда бугун майдонда “Пахтакор”га қарши жангда курашган йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Улар бугун майдонда бор кучлари билан ўзларини аямай ҳаракат қилишди. Бутун жамоа бўлиб охирги дақиқагача курашди. Бу қувонарли ҳол.
Мағлубиятга учрашимиз албатта кайфиятимизни тушуриб юборди. Бугунги ўйиннинг ижобий тарафи шундаки, жамоа бир тан бир жон бўлиб ҳаракат қилишди. Бугун жамоамиз ҳақиқий курашувчан жамоа эканлигини намойиш эта олди ва биз буни исботладик.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар