Игорь Шквирин: "Фаолиятимда биринчи марта шундай бўлиши"

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2017
Олий лиганинг 29-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди ва иродали ғалабага эришди (2:1)

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманига қатнашди.

"Бугунги ўйинда жамоа ўз характерини кўрсата олди. Учрашувнинг бошида 10 киши ўйин сўнггида эса 9 киши бўлиб ғалабага эришдик. Мен бошқарган жамоалар иштирокидаги ўйинларда умумун тажрибамда 9 киши бўлиб гол ура олиши ва ғалаба қозона олиши кузатилмаган. Жамоамга раҳмат айтаман.

Шогирдларим ўйин сўнггига қадар руҳан тушишмади. Бир бирини қўллаб-қувватлаб ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилди. Яна бир бор жамоамга раҳмат айтаман. Бугун ўй учрашувларига якун ясалди ва энг муҳими жиззахлик мухлисларни хурсанд қила олдик. Улар бугунги баҳсдан мамнун деган умиддаман",


- дейди “Сўғдиёна” бош мураббийи.


“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia