UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  37 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  9 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  39 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  93 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас" Янгиликлар

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев Малига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.


– Ўйин ҳақида

– Рақиб жисмонан жуда кучли эди. Мали Африкадаги жуда кўп жамоалар билан рақобатлаша олади. Тактик жиҳатдан Малига қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Яхши ҳужумлар қилдик. Вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Мали жисмонан кучли эди, уларга қарши паслар билан ўйнаш керак эди. Бугун ҳамма бир таймдан ҳаракат қилди.

– Мали футболчилари жисмонан бақувват, шу билан бирга, техникаси кучли эканлиги кўринди. Уларга қарши ҳаракат қилиш қандай бўлди?

– Бунақа жамоага қарши деярли ўйнамаганмиз. Африкани жамолари жисмонан кучли бўлади. Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас. Пас, техника ва ҳаказо. Биз ўз ўйинимизни кўрсатдик.

– Ўйинга таҳминий режа қандай эди?

– Биринчи таймда рақибнинг асосий ўйинчилари майдонга тушмади. Иккинчи бўлимда бу ўйинчилар майдонга тушди ва ўйин ўзгарди. Кўпроқ қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Биринчи ўйинда рақибни ўрганиб олдик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика