

77-дақиқада Арийон Ибрагимович Лерой Сане ўрнига захирадан баҳсга қўшилиб, мюнхенликлар асосий жамоада биринчи учрашувида қатнашди.
Немис хавбеки мюнхенликлар сафида дебют қилган ёш энг кичик иккинчи футболчи бўлди – 17 ёш-у, 2 ойлик. Бу борада рекорд эса ўтган йил январида австриялик Паул Веннер томонидан ўрнатилганди – 16 ёш-у, 15 кунлик.



