UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  0 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  4 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими? Янгиликлар

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?

Сал аввал Туркия Суперлигаси 28-туридан ўрин олган "Ризеспор" – "Бодрумспор" учрашуви якунига етди.

Баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 22-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов автогол муаллифига айланган бўлса, 62-дақиқада Энис Барди ҳисобни оширувчи голни урди.

Қайд этиш жоиз, Жозе Моуриньюнинг собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш қўл остидаги "Бодрумспор" 7 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, шунингдек, ўз дарвозасидан тўп ҳам олиб чиққани йўқ. 

Ушбу баҳснинг Ўзбекистон МТЖ учун нохуш томони бор. Сабаби 45+1-дақиқада "Ризеспор" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳаводаги курашда рақиб билан тўқнашиб кетиб, жиддий шикастланди ва ўз ўрнини Атилла Мочига бўшатиб берди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячининг бурни синган бўлиши мумкин. 

Алиқулов ўтган йили Осимхен билан тўқнашиб, ёноқ суягини синдириб олган ва ўйинларда ниқоб тақиб ҳаракатланишга мажбур бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида 20 март куни Тошкентда Қирғиз Республикаси билан, 25 мартда эса Теҳронда Эрон билан рўбарў келади. Алиқулов мазкур беллашувлар учун Тимур Кападзе томонидан чақирув олган эди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика