Ҳусайн Норчаев операция қилинди, қачон сафга қайтиши ҳам маълум

Tolibjon Qosimov
23 сен 2024
"Нефтчи" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев жароҳат сабаб охирги пайтлар жамоасига ёрдам бера олмаётган эди.

У Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Париж-2024 Олимпиадасида ҳам жароҳат билан ўйнаган эди.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Норчаев Москвада тиззасидан операция қилинди, операция муваффақиятли ўтган. 22 ёшли футболчи тахминан 5-6 ҳафтада машғулотларга қайтади. Ҳусайнга саломатлик ва тезроқ катта майдонга қайтишини тилаб қоламиз.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Ўхшаш янгиликлар