Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди

Khoja
18 июн 2025
Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг “G“ гуруҳига старт берилади.

Ушбу гуруҳда “Манчестер Сити“ бугун Марокашнинг “Видад“ жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Агар ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушса, клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга киради.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia