

Марказий Осиёда илк бор ўтадиган мазкур турнир 14 сентябрда бошланиб, 6 октабргача давом этиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан 14 сентябрдан 6 октябргача Тошкент шаҳрида жойлашган "Ҳумо Арена" спорт мажмуасига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида вақти-вақти билан қуйида келтирилган кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади:

Фурқат - Бешёғоч кўчасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб, Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасигача;
Бешёғоч - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб,
И.Каримов - Афросиёб кўчалари кесишган чорраҳасига кўчасигача ҳудуд ёпилади.



