"Ҳудудий кубок эгалари кубоги"-2021. Финалчилар маълум!

Alisher
19 ноя 2021
Бухоро шаҳрида "Ҳудудий кубок эгалари кубоги" баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Дастлаб Қорақалпоғистоннинг "Ақмангит" клуби Сирдарёнинг "Университет"га қарши майдонга тушди. Беллашув 3-1 ҳисобида "Ақмангит" жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи ярим финал баҳсида эса Сурхондарёнинг "Денов" клуби 2-1 ҳисобида Андижоннинг "Макро-ФАРМ" устидан ғалаба қозонди. 

Эртага финал баҳсида "Ақмангит" ва "Денов" ўзаро баҳс юритади.


Ярим финал

"Ақмангит" - "Университет" - 3:1

"Денов" - "Макро-ФАРМ" - 2:1


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia