Ҳамиджон Актамов: "Учта марказий ҳимоячиимизнинг йўқлиги панд берди"

Aslanov Jasurbek
25 авг 2021
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.



"Ўйин яхши ўтди. "Сўғдиёна"ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда ўзимиз яратган вазиятлардан фойдала олганимизда, иккинчи бўлимда янада бошқача футбол кўрардик. Икки жамоа ҳам охиригача ҳаракат қилди. Учта марказий ҳимоячимизнинг йўқлиги панд берди. Яхши ўйнаб, ютқаздик", – дейди Ҳамиджон Актамов. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia"