

Хабарда айни пайтда мураббийлик фаолиятини давом эттираётган ва тегишли лицензияга эга бўлмаган мураббийлар ҳақида гап борганди. Ушбу хабарга “Қизилқум” жамоаси бош мураббийи Ҳамиджон Актамов қуйидагича муносабат билдирди.
- ПРО лицензияси учун ўтказиладиган охирги модулда соғлиғим билан боғлиқ вазият туфайли бора олмагандим. Лекин имтиҳонларни ҳаммасини яхши топширганман. Олдимизда бир ҳафталик ўқиш қолган. Шу ўқиш давомида ФИФАдан инструктор келади ва бирга ўқитади ва шундан сўнг биз ПРО лицензияни қўлга киритишимиз мумкин”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди навоийликлар устози.



