UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  18 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  20 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Ҳамиджон Актамов ўзи ва Никола Лазаревич ўртасида "фарқ"ни кўрсатди Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов ўзи ва Никола Лазаревич ўртасида "фарқ"ни кўрсатди

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувида АГМК йирик ғалабани тантана қилди.

Ушбу натижа "Қизилқум"нинг собиқ устози Ҳамиджон Актамовни ҳам бефарқ қолдирмади. Мураббий ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ўша пайт бошқарувида бўлган "Қизилқум" жамоаси ва АГМК ўртасидаги 2021 йилдаги ўйин натижасини эслатиб, Никола Лазаревич билан орасидаги "фарқ"ни кўрсатди. Ўшанда "Қизилқум" АГМКни меҳмонда 1:2 ҳисобида мағлуб қилишга эришганди.



Бироқ, бутун мавсум эътибори билан кўпчилик Ҳамиджон Актамовнинг гапларига қўшилмаслиги мумкин. Сабаби, Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум Суперлигада 9-ўринни эгаллади. Ушбу мавсумда эса "Қизилқум" 8 турдан сўнг 14 очко жамғарган. Навоийликлар ҳозирда Лазаревич бошчилигида ўтган мавсум давомида тўпланган барча очколарнинг деярли ярмини 8-турдаёқ тўплаб қўйишди. Шу билан бирга, "Қизилқум" ҳозирда турнир жадвалининг иккинчи ўрнида бормоқда. Ўтган мавсум якунида "Қизилқум"нинг чемпион билан орадаги фарқи 29 очкони ташкил қилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 2 очкони ташкил қилмоқда.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика