Ҳамиджон Актамов: "Одамман, темир эмасман"

Aslanov Jasurbek
26 сен 2021
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, Ассалому алайкум! Шундай яхши ўйин бўлишини кутгандик, дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман. "Навбаҳор"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ким гол урса, ўша ғалаба қозонарди. Имкониятлар яратганимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик,

Ўйин бошида ҳакам томонидан бир-иккита хато бўлганда жаҳлим чиқди. Одамман, темир эмасман, ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шундай бўлиши аниқ эди. Бабаяннинг футболга қайтиши ҳақида? Футболга меҳнати сингган мутахассис. Унинг ишига мухлислар баҳо беришади.

Бугунги ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилмадим. Ютишимиз керак эди. Олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун охиригача курашамиз, тўхташ йўқ", – дейди Ҳамиджон Актамов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати