UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  14 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида мухлисларга мурожаат қилди! Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида мухлисларга мурожаат қилди!

"Бунёдкор" - "Қизилум" (0:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


- Ғалаба учун барчага раҳмат. Тошкентга фақат ғалаба мақсадида ташриф буюргандик. Худога шукур, муҳим уч очкони қўлга киритишни уддаладик. Авваламбор Навоийдан келган 500дан ортиқ мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни жуда фаоллик билан қўллаб-қувватлашди. Футболчиларимиз барча берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Тан олиш керак, бугун жамоамиз кучли ўйнади. "Бунёдкор"га нисбатан бизда гол уриш учун вазиятлар кўп бўлди. Ўйинга ўз режамиз бор эди. Бизда "А" режа ҳамда "Б" режа учрашув бошланиши олдидан мавжуд эди, - деди Ҳамиджон Актамов.

Шу ўринда "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов мухлисларга алоҳида мурожаат қилди:

- Мухлисларга илтимос қиламан, футболда ғийбат, футболчилар, мураббийларни орқасидан гап қилиш керак эмас. Футболчилар ҳам, мураббийларни ҳам руҳан кўтариш керак. Қачонки уларни руҳан кўтариб, уларга далда берсак, футболимиз ривожланади. Футболда кўп нарса руҳий томонлама тайёрланишга боғлиқ. Ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Шуни илтимос қилардимки, мени бу гапларимни барча ўқишини, эштишини илтимос қиламан. Бошқа гапим йўқ. Бизга ғалаба керак эди ва буни уддаладик. Бу футбол. Унда кимдир ютади, кимдир эса ютқазади. "Бунёдкор"га кейинги баҳсларда омад тилайман.

Жасур Ҳасанов ҳам, Артур Геворкян ҳам зўр ўйнашди. Уларнинг бугунги ғалабага қўшган ҳиссалари салмоқли. Футболчиларимга мени кўзим билан қаранг, улар қандай зўр ўйнашганини кўрасиз.


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика