UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  0 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  2 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  1 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  8 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  9 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  244 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5

Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Тўп дарвозага киришни истамади"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ушбу ўйинда етакчи сифатида, меҳмонлар эса аутсайдер мақомида майдонга тушишган эди. Хақиқий »бухороча« дерби десам, муболаға бўлмайди. Рақиб ўйин бошида гол уриб олгач, қолган вақтни майдонда ётиб олиш билан ўтказди. Шунга қарамай жуда кўп вазиятлар яратдик, афсус тўп дарвозага киришни хохламади. Менимча, яратган вазиятларимиз 3 та ўйинга етарли эди. Шунақа ўйинлар ҳам бўлиб туради.

Афсус, нималар бўлганини қайтадан кўриб чиқиб, хатоларимизни кўздан кечирамиз. Суперлига йўлланмаси учун курашаётган жамоалар билан курашни давом эттираверамиз, ҳар бир очко учун курашамиз.

- Шавкат Саломовнинг қизил карточка олганига келсак, менга ҳозир қийин ушбу вазият учун баҳо беришга, лекин Шавкатнинг рақиб футболчисига қўпол ҳаракати албатта бу хунук ҳолат, биз буни кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Таркибимизда, 20 та футболчи бор »Андижон« билан бўлиб ўтадиган ўйинга муносиб тайёрланамиз. 

- Аутсайдер билан ўйинларда бўшашиш керак эмас. Иккинчи бўлимда 10га яқин голли вазият яратдик. Шавкат ютқазишни ёқтирмайди. Унинг характери шундай. Бу - футбол. Тўп дарвозага киришни истамади. Аутсайдерларга қарши учрашувларда бундай ҳолатлар учрайди.  Ёзги танаффусда Суперлига даражасидаги ҳужумчи, марказий ярим ҳимоячи, қанот ярим ҳимоячиси олишимиз керак. Таркиб кучайтирилиши лозим. Сидоренко ва Марчук бу йил легионер сифатида қониқтирмаяпти. Ваҳоланки, улар ўтган йили "Динамо"га катта ёржам беришганди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика