UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Расман: “Монако” “Лестер” футболчисини яна ижарага олди   0 09:14Садио Мане ватандоши ҳақида: “У жуда ҳам тезкор, ҳимоячиларни ақлдан оздиради”   0 08:52Хенрик Ларссон Швеция клубидан истеъфога чиқарилди   2 08:36Румменигге Саншешнинг сотиб юборилганига изоҳ берди   0 08:15“Арсенал” ҳимоячиси Дани Себальосни мақтади   4 07:55Лэмпард Батшуайи ҳақида гапирди   0 07:40АПЛ. "Астон Вилла" - "Эвертон" 2:0  0 07:35Бундеслига. "Кельн" - "Боруссия Дортмунд" 1:3  0 07:30ЛаЛига. "Леванте" - "Вильярреал" 2:1  0 07:25ЛаЛига. "Гранада" - "Севилья" 0:1  0 01:55АПЛ. "Эвертон" меҳмонда "Астон Вилла"га имкониятни бой берди  14 01:25Бундеслига. "Боруссия Д" меҳмонда "Кельн"ни таслим этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади  10 01:15Расман: "Бавария" ярим ҳимоячиси 25 млн. евро эвазига "Лилль"га ўтди  1 01:00ЛаЛига. Лопетегининг "Севилья"си 2-турда ҳам гол ўтказмай ғалабага эришди   8 00:40"Севилья"га ижара берилган "Реал" футболчиси майдонни кўз ёшлар билан тарк этди  6

Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Истиқлол" ҳақида Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Истиқлол" ҳақида

Бугун, 12 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида АГМК клуби Олмалиқда Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан ўйнайди.

Душанбенинг "Истиқлол" клуби 2018 йилги мавсумни 21та ўйинда 51 очко тўплаб, чемпионликка эришди. Жамоа охирги беш йилда Тожикистон чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда.
Мазкур клуб Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. ОФК кубогида эса 2015 ва 2017 йилларда финалга қадар етиб борган.

"Истиқлол" 2018 йил Тожикистон кубоги финалида "Регар-ТадАз" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, еттинчи марта мамлакат кубоги соҳибига айланди. Бу Тожикистон клублари учун мутлоқ рекорд ҳисобланади.

Жамоани айни вақтда ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. Ҳаким Қаюмович 2018 йилнинг 3 декабрь куни “Истиқлол” бош мураббийи этиб тайинланган.



Бугунги кунда жамоа юлдузи Эҳсони Паншанбе ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай тезда клубнинг асосий ўйинчисига айланиб олди. 1999 йилда туғилган ярим ҳимоячи 2018 йилда Тожикистоннинг энг яхши футболчиси деб топилгани ҳам бежиз эмас.

Ўтган йил жамоа ҳужумчиси Шериддин Бобоев 12та гол билан Тожикистон чемпионати тўпурари бўлган эди. Эътиборлиси у ҳам 1999 йилда таваллуд топган.

28 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Фатхулло Фатхуллоев 2008 йилдан буён "Истиқлол" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2007 йилдан бери Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳозирга қадар терма жамоа либосида 57та марта майдонга тушиб 9та гол уран.

Айни пайтда "Истиқлол" сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Жалил Кимсанов тўп тепмоқда. У "Сўғдиёна", "Қизилқум", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" клубларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш. "Истиқлол"да ўтган йил бошқа бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Абдумўминов ўйнаган эди.



"ИСТИҚЛОЛ" (Тожикистон)
Лақаби
: "Шерлар"
Ташкил топган сана: 2007 йил, ноябрь ойи
Уй стадиони: Республика Марказий стадиони
Сиғими: 24000 томошабин
Клуб президенти: Шохрух Саидзода
Бош мураббий: Ҳаким Фузайлов
Клуб расмий сайти: fc-istiklol.tj
Техник ҳомий: Joma

Совринлари
Тожикистон чемпиони -
7 марта
Тожикистон кубоги соҳиби - 7 марта
Тожикистон футбол Федерацияси кубоги соҳиби - 4 марта
Тожикистон Суперкубоги соҳиби - 7 марта
ОФК Президенти кубоги соҳиби - 1 марта



"Истиқлол" таркиби:
Дарвозабонлар

1.Рустам Ятимов
22.Никола Стошич
36.Беҳруз Хайриев

Ҳимоячилар

2.Жалил Кимсанов (Ўзбекистон)
3.Табризи Давлатмир
4.Бахтиёр Қаландаров
5.Искандар Жалилов
6.Фируз Караев
19.Аҳтам Назаров
21.Олексей Ларин (Украина)

Ярим ҳимоячилар

7.Михайло Цакич (Сербия)
8.Нуриддин Давронов
10.Алишер Жалилов
11.Муҳаммаджон Раҳимов
13.Нозим Бобожонов
17.Эҳсони Паншанбе
18.Фатхулло Фатхуллоев
20.Амирбек Жўрабоев
70.Шаҳром Сулаймонов

Ҳужумчилар

9.Сулаймон Мухадов (Туркманистон)
14.Шериддин Бобоев
23.Шаҳром Самиев
28.Камрон Турсунов




АГМК

Dilshod Djuraev - 25', Санат Шихов - 72', Jasurbek Khaqimov - 78', Zafar Polvonov - 82'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . 1/2-тур

12/02/2019, 15:00

2
:
4
Тугади

ФК Истиклол

Muhammadjon Rahimov - 2', Jalil Kimsanov - 62'

45'
90'
25'  Dilshod Djuraev
72'  Санат Шихов
78'  Jasurbek Khaqimov
82'  Zafar Polvonov
2'  Muhammadjon Rahimov
62'  Jalil Kimsanov

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг