UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  48 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Ҳакамлик можароси туфайли УЕФА "Барселона"га еврокубокларда иштирок этишга рухсат бермаслиги мумкин Янгиликлар

Ҳакамлик можароси туфайли УЕФА "Барселона"га еврокубокларда иштирок этишга рухсат бермаслиги мумкин

"Барселона" ҳакамларга пора берганликда айбланиб УЕФА томонидан санкцияларга учраши мумкин.

Испаниялик спорт ҳуқуқига ихтисослашган юристлардан бирининг таъкидлашича, Каталония клуби юқоридаги айблов билан бир қатор жазоларга дучор бўлиши мумкин. 

УЕФА қоидаларининг бандларидан бирига мувофиқ, агар ташкилот бирор бир клуб миллий чемпионат ёки халқаро мусобақадаги ўйин натижасига таъсир қилишга қаратилган ҳар қандай фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этган, деб ҳисобласа, бу жамоа Европа мусобақаларидан четлатилади.

Шу тариқа, "Барселона"нинг айби аниқланса, УЕФА каталонияликларни навбатдаги Чемпионлар Лигасида иштирок этишга рухсат бермаслиги мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Испания ҳакамлар қўмитасининг собиқ аъзосига спорт натижаларига таъсир ўтказиш учун пул ўтказганликда айбланмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика