UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  11 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёров: "VAR атрофидаги хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт" Янгиликлар

Ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёров: "VAR атрофидаги хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви ҳали анча муҳокама бўлади

Баҳс сўнггида бош ҳакам Фирдавс Норсафаров VAR'га мурожаат қилиб мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланганидан кейин стадионда ва унинг ташқарисида нималар бўлганини кўпчилик кўрди. Қуйидаги суратга эътибор қилинг. Бош ҳакам VAR орқали қийин вазиятдаги жуда муҳим қарорни қабул қилмоқда, унинг ортида 20дан зиёд инсон турибди. Аслида қандай бўлиши керак? VAR ҳудудига кимлар келиши мумкин? Бу ҳудуд ўралган бўлиши керак эмасми? Агар худо сақласин кимдир бош ҳакам VAR'га қараб турганида ортидан мушт тушириб қолса бунга ким жавоб беради? Ўша ўйин бош ҳаками Фирдавс Норсафаровнинг ҳолати қандай? Шу каби саволлар билан ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёровга мурожаат қилдик.



"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви вақтида VAR атрофида турган одамларнинг расмини ва видеоларини кўрдик. Аслида бу ҳудудда фақат бош ҳакам ва ТВ ходими ўз камераси билан (1 дона) бўлиши мумкин. ТВ ходими ҳакамнинг айтганларини эфирга узатмаслиги шарт.

Бу ҳудуддаги тартиб ва хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт. Биласизки ҳар бир клубда хавфсизлик офицери мавжуд. Айнан шу инсон ўйиндан олдин бу жойга ҳеч ким яқинлашмаслигини таъминлаши керак. Лекин кўраяпмизки бир инсон 20 нафар шахсга қарши тура олмайди. Шу боис биргина инсонни айбдор қилмоқчи эмасман. Мени хайрон қолдиргани VAR атрофида иккала жамоа захира ўриндиғидаги инсонлардан ташқари яна бегоналар ҳам борлиги бўлди. Қандай қилиб захира ўриндиғида бўлмаган инсонлар бу жойга келиб қолишди? Балки кейинги турлардан бу ҳудудга етарли миқдорда ИИБ ходимларини қўйиш керакдир.

Шундай воқелардан кейин ҳеч қайси ҳакам Намангандаги ўйинни бошқаришни хоҳламаслиги мумкин, VAR ҳам Наманганга бормаслиги мумкин. Эшитишимга қараганда ТВ ҳам боришга ҳайиқиб қолган. Ўйлаб кўринг ким ҳам моддий зарар бўладиган жойга боришни хоҳлайди?

Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров билан ўйин тугаши билан гаплашгандим. Кеча ҳам, бугун, бир соат олдин ҳам телефон орқали суҳбатлашдик. Ҳолати яхши. Жуда оғир ўйиндан чиқиб кетиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Ҳакамлар ўша ўйиндан кейин 2-2,5 соат давомида стадион кийим алмаштириш хонасида қолиб кетишган. Эшитишимга қараганда "Пахтакор" футболчилари ҳам 3 соатга яқин стадиондан чиқа олишмаган. Ҳакамларимиз меҳмонхонага боришганида унинг атрофида кўплаб мухлислар бўлган. Шукурки барча ҳакамларимиз соғ-саломат ўз уйларига етиб боришди", - дейди Эркин Бахтиёров championat.asia сайтига.


Бу мавзуда "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви комиссари Саид Шоҳруҳ билан ҳам боғланишга ва унинг фикрларини билишга ҳаракат қилдик. Бироқ комиссарларга интервью бериш мумкин эмас деган жавобни олдик.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика