UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  34 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Ҳафта иқтибослари ёхуд Жо Харт, Фил Невилл ва бошқалардан ажойиб фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари ёхуд Жо Харт, Фил Невилл ва бошқалардан ажойиб фикрлар

Одатга кўра ўтган ҳафта Европа матбуотида янграган энг сара фикрларни келтириб ўтамиз.

- "Месси жуда таъсирчан. У билан бирга тўп тепиш мен учун имтиёз. У ҳар доим ҳайратлантиради, у бошқа сайёрадан келган". ("Барселона" қанот ҳимоячиси Нельсон Семедонинг "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг Месси ҳақида айтганлари)

- "Бу ижтимоий тармоқнинг гўзал томони. Матбуот ҳар доим дарвозанинг "тўққизлиги"га бориб тушадиган голларни беришни ёқтиради. Аммо матбуот машғулотнинг тўлиқ қисмини интернетга жойласа, унда одамлар унинг 99 фоиз зарбалари хато кетганини кўриб олишади". ("Вест Хэм" дарвозабони Жо Харт машғулот пайтида ўзига жуда чиройли гол урган Пабло Сабалета ҳақида)

- "Бу мамлакатда ҳамма Осман Дембеле билан Килиан Мбаппени олқишлайди, лекин ҳеч ким Маркус Рэшфорд ҳақида гапирмайди. Нимага? Чунки у инглиз. Шу боис ҳам Рэшфорд ҳақида гап кетганда "Ҳа, у яхши ўйнаяпти" деб қўя қоламиз. Аммо мен шуни айтишни хоҳлардим, Рэшфорд савия жиҳатдан Мбаппе ва Дембеле билан бир ўринда туради. Мураббий Рэшфордни исталган нуқтада ўйнатиши мумкин. Унинг нархи 100-150 миллион фунт орасида. Уни Луи ван Гал мухлисларга танитди. Эндиликда Жозе Моуриньо қўл остида ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти". ("МЮ" собиқ футболчиси Фил Невилл ёш ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг имкониятлари ҳақида)

- "Биз катта акуламиз ва олдимиздан ким чиқса шу заҳоти паққос туширамиз". ("Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Менди жамоасининг ҳозирги кучи ҳақида)

- "Пойга давом этади. Левандовский олдинга ҳаракат қилган заҳоти мен уни қувиб ўтишга уринаман. Мавсум тугагунча Левандовскийни ортда қолдириб кетиш мен учун қийин ишмас". (Айни пайтда Германия чемпионати тўпурари бўлиб турган Пьер-Эмерик Обамеянг пойгада ғолиб чиқиши ҳақида)

- "Хотиним билан биринчи бор танишганимда "Севилья"да тўп тепардим, Уни учратганимдан кейин фаолиятимда туб бурилиш юзага келди. 2013 йилги мавсумни жуда яхши ўтказдим ва "Севилья" тарихида Диего Марадонадан кейин хорижлик иккинчи жамоа сардори бўлдим. Бу мен учун унутилмас кунлар бўлганди". (Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич фаолиятига хотини қандай таъсир ўтказгани ҳақида)


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика