Гвардиола: "Рақиблар иккинчи бўлимда биздан кучлироқ ўйнашди"
14 янв 2021 12:21
Янгиликлар
Гвардиола: "Рақиблар иккинчи бўлимда биздан кучлироқ ўйнашди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Брайтон"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қийин ўтишини билгандик. "Брайтон"да жуда ажойиб характер шаклланган.
Биринчи бўлимни жуда сифатли ўтказдик, кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Танаффусдан кейин эса бир неча қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақиблар биздан кўра яхшироқ ўйин намойиш қилди. Бу биз учун муҳим дарс бўлди.
Фоден эндигина 20 ёшга кирган, бироқ статистикага қаранг. Унинг ўйинлари сони ва самарадорлигини бошқа футбол юлдузлари билан солиштириб кўринг. У иккала қанотда ҳам ўйнай олади, шунингдек, марказий ҳужумда ҳам жуда тартибли ҳаракат қилади", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар