Гвардиола "Манчестер Сити"нинг Лига Кубогидан чиқиб кетганига изоҳ берди
28 сен 2023 13:44
Янгиликлар
Гвардиола "Манчестер Сити"нинг Лига Кубогидан чиқиб кетганига изоҳ берди
"Шаҳарликлар" турнирни тарк этди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ньюкасл"га қарши (0:1) Англия Лига Кубоги 3-тур учрашуви натижалари ҳақида фикр билдирди.
"Биз ақл бовар қилмайдиган ўйин ўтказдик. Танаффусдан кейин "Ньюкасл" кучайди ва тажовузкорлик кўрсатди. Улар гол уришди. Биз ўтган мавсум "Саутгемптон"га мағлуб бўлиб, иштирокимизни тўхтатгандик.
"Ньюкасл"ни табриклайман.
Улар ўзларини тажовузкорроқ тута бошладилар. Ҳа, бу мураккаб ўйин бўлди. Бу – футбол. Биринчи ва иккинчи таймдаги ўйинимиз ажойиб эди. Аммо улар ўйинда ғалаба қозониш учун агрессив ўйнашди", – деди мутахассис.
"Манчестер Сити" навбатдаги ўйинини 30 сентябрь куни АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши меҳмонда ўтказади.
Фикрлар