Гвардиола: "Компанини бош мураббий сифатида кўриб, қариётганимни тушуняпман"

Sherzod Nurmatov
18 мар 2023, 20:15
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Бёрнли"ни бошқараётган "шаҳарликлар" собиқ ҳимоячиси Венсан Компани ҳақида гапирди.

"Венсан Компани – мен бирга ишлаган энг кучли афсоналардан бири. Лекин мен бироз хавотирдаман, чунки сен мураббийлик қилган футболчи сенга қарши бош мураббий сифатида қаршилик кўрсатса, ёшинг ўтиб бораётганини тушунар экансан", – деди Гвардиола.

Бельгиялик собиқ ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан бери "Бёрнли" бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.

Англия Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Бёрнли" баҳси бугун 22:45 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Daily