Гвардиола ЧЛ ва АПЛдаги ВАР ҳақида: "Баъзи жойларда қўл билан ўйин фарқ қилади. Ҳар бир мамлакатда турли саволлар бўйича чалкашликлар бор"
06 ноя 2023 19:54
Янгиликлар
Гвардиола ЧЛ ва АПЛдаги ВАР ҳақида: "Баъзи жойларда қўл билан ўйин фарқ қилади. Ҳар бир мамлакатда турли саволлар бўйича чалкашликлар бор"
Пеп Гвардиоланинг фикрича, АПЛ ва Чемпионлар лигасидаги ВАР ҳакамлиги фарқ қилади.
Олдинроқ, Микель Артета "Ньюкасл"га қарши баҳсда Стюарт Эттуэлнинг голни ҳисобга олиш қарорини жиддий танқид қилганидан сўнг, "Арсенал" АПЛда ҳакамликни яхшилашга чақирди.
АПЛ ва ЧЛдаги ВАР ҳақида
"Фарқ бор. Баъзи жойларда қўл билан ўйин фарқ қилади.
Фикримча, ҳар бир мамлакатда турли саволлар бўйича чалкашликлар бор. Ўйиндан кейинги мураббийларнинг ҳиссиётлари - оғир, босим катта, унга дош бериш ҳам қийин. Мен ўзим учун айтяпман, Артета ёки бошқа мураббийлар номидан эмас".
АПЛдаги ВАР энг паст даражадалиги ҳақида
"Билмайман. Ҳозир бу нозик савол. Ҳакамларга ҳам осон эмас. Бу борада нима ўйлаётганимни билмайман" - дейди "Манчестер Сити" бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар