Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"
12 фев 12:07
Янгиликлар
Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"
"Реал Мадрид"га қарши ўтказилган барча қарама-қаршиликларни солиштирсак, рақиб жамоа энг яхшисини ўтказди. Уларнинг шундай ўйин намойиш этишини кутгандим, шу боис ҳам шогирдларимдан хафа бўлолмаслигимни айтмоқчиман. "Реал"нинг қанчалик кучли эканлигини биламиз. Ижобий натижани қўлдан чиқариб юбориш жуда оғир, албатта. Лекин жавоб учрашувида ўзимизга керакли натижа учун яна ҳаракат қиламиз. Қайси ўйинчиларимиз тетик ҳолатда қайта олишини синовдан ўтказамиз.
Афсуски, натижа шундай кўриниш олди. Биз кўп яхши ишларни амалга оширдик, аммо бундай якун сабабли саволлар туғилиши табиий. Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган. Кўплаб учрашувларда ғалабани қўлдан бой бердик. Бу биринчи марта содир бўлаётгани йўқ, лекин юқори даражадаги баҳсларда бундай ҳолат тушиш жуда мушкул аҳволга солиб қўяди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар