

«Агар ёрдам бера олсам буни амалга ошираман. Россия спорт ва спорт имиджи томонлама жуда қийин ҳолатда қолди», – дейди Хиддинк.
Олдинроқ Хиддинк яна Россия терма жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
70 ёшли мураббий Россия терма жамоасида 2006-2010 йилларда ишлаганди. Унинг қўл остида жамоа Евро-2008да ярим финалга қадар етиб борганди.



