

"Жамоага келганимда мендан биринчи бўлиб "Челси"ни премьер-лигада олиб қолишимни сўрашганди. Бу вазифани уддаладик. Кейин ўз олдимга янги мақсадларни қўйгандим. Англия Кубоги финалига йўл олиш ва Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнаш. Аммо буни амалга ошира олмадик. Ўз ишимдан кўнглим тўлдими? Кундан-кунга жамоа кучайди, ўсди. Бу борада кўнглим тўлди. Аммо янги мақсадлар сари олға интила олмадик", - деди Хиддинк.



