

-Илк бор футбол ўйнашни бошлаганимда уругвайлик яқин дўстим бўларди. У менга футболда нима яхшию, нима ёмонлигини ўргатган. Бугун мен дўстларимга қарши тўп тепдим. Гол урганимда, уларга бўлган юксак ҳурматим сабабли голимни нишонламадим. Мен бу давлатни, уругвайликларни ва уларнинг маданиятини яхши кўраман. Терма жамоа эса менга “Атлетико”ни эслатади. Улар жуда кучли терма жамоа”, дейди Гризманн.



