

"Мбаппе менга "Манчестер Юнайтед"даги Криштиануни эслатиб юбормоқда. Роналду ҳам қанотда ўйнаб, гол урарди. Агар Килиан ҳам "Реал"даги Роналду каби ўйнаса, аниқроғи голларга эътибор қаратса, ҳар мавсум ўз ҳисобига 50та гол ёздириб қўйиши мумкин" - дейди Гризманн.
Жорий мавсум Мбаппе Франция чемпионатининг 5та учрашувида майдонга тушиб, 8та гол урди ва 3та голли пас берди.



