UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  0 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  3 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1

Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлганингиздек, оғир ўйин ўтказдик. Учрашув бошидаёқ четлатишга дуч келганимиз режаларни ўзгартириб юборди. Қарши ҳужумларда омадимизни синаб кўришга ҳаракат қилдик. Битта зўр вазиятимиз бўлди, гол урганимизда бошқача ўйин бўларди.

- Натижа сизни қониқтирдими?

- Натижа борасида айтсам, албатта йўқ. Лекин ўйин борасида қониқдим десам ҳам бўлади. Чунки биз деярли икки бўлим камчилиа бўлиб ўйнашга мажбур бўлдик. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, бугун кўриб олдик ва таҳлил қиламиз.

- Қизил карточка кўрсатилган вазиятга муносабатингиз?

- Вазиятни тўғридан-тўғри кўрмай қолдим. Бу футбол ва унда мана шунақа ўйин эпизодлари ҳам бўлиб туради. Видео такрорни кўриб, хулоса чиқарамиз.

- Жамоадаги мавжуд таркибдан қониқиш ҳосил қилаяпмизми?

- Жамоада ёмон йигитлар жам бўлмаган. Айтиб ўтганимдек, ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Масалан бугун яхши ҳимояландик, бу умумий ўйин сифатига ва натижага таъсир қилди. Таҳлил қиламиз, жамоани кучайтириш борасида ишлаймиз.

- "Металлург"ни Суперлигада олиб қолиш учун фурсат етарлими?

- Бугун ўз майдонимизда асосий рақиблардан бири билан ўйинда ғалабага эриша олмадик. Исталган мураббий бундай натижадан қониқмайди. Жамоани Суперлига олиб қолиш учун энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак. Зиммамиздаги вазифа шунга қаратилган. Олдиндаги ўйинларда ижобий натижаларга эришиб, мақсад томон интиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика