Миср суперкубогида ҳужумчи 10 метрдан бўш дарвозага гол уролмади

Оқил Абдубарноев
28 дек 2023
Миср суперкубогида 3-ўрин учун "Пирамидс" ва "Керамика Клеопатра" жамоалари беллашди.

Учрашувнинг 64-дақиқасида меҳмонларнинг мисрлик ҳужумчиси Аҳмад Ёсир чамаси ўн метрлар масофадан бўш дарвозани аниқ нишонга ола билмади, унинг зарбаси устунга тегиб қайтди.

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Бу эса жамоага қииматга тушди. Пенальтилар сериясида "Керамика Клеопатра" 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, бронза медаллардан қуруқ қолди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/OnlyFut12